Акциядорланинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши тўғрисида эълон
“Каттақўрғон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлари
ДИҚҚАТИГА !
“Каттақўрғон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг йилликумумий йиғилиши 2020 йил 30июн куни соат 14 : 00да жамиятнинг маъмурий биносида бўлиб ўтиши ва кун тартиби тўғрисида эълон чоп этилган.
2020 йил 30 июн кунги акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишигаКворум тўпланмаганлиги сабабли жамият Кузатув кенгашининг жорий йил 1 июл кунги йиғилиш қарорига асосан акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2020 йил 04 июл соат 10 : 00 да ўтказилиши белгиланди.
Йиғилиш ўтказилиши 20 кундан ортиқ бўлмаган муддатда қолдирилганлиги сабабли йиғилиш кун тартиби ўзгартиришсиз қолдирилиб акциядорлар реестри қайта шакллантирилмаган. Навбатдаги йиллик умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган йиллик умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.
Манзил:Самарқанд вилояти,Каттақўрғоншахри,Т.Розиқов кўчаси 2- уй.
Хурматли акциядорлар, йиғилишда иштирок этувчилар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт)ни хамда акция сертификатини тақдим этишлари шарт.
Мурожат учун тел; ( 90) 270 0228
Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя қилиш ҳақида xабарнома
«Риоя қил ёки тушунтир» («comply or explain») халқаро тамойилида эълон
«Каттақўрғон пахта тозалаш» АЖ
|
|
|
|
Бошқарув органларининг йиғилишларида жамиятга сифат менеджменти тизимини (СМТ) тадбиқ этиш ва СМТмиллий ва халқаро стандартларини қўлга киритиш масаласини кўриш
|
|
Бошқарув органи томонидан жамиятнинг вақтинчалик молиявий қийинчиликлари туфайли кўриб чиқилмади ва бошқарув органига ушбу масалани ижобий ҳал қилиш юклатилди |
|
Бошқарув органи аъзоларини танлов асосида саралаш тўғрисидаги эълонларни 3 тилда жамият ва корпоратив порталига, ҳамда оммавий ахборот воситаларига эълон бериш |
|
Бошқарув органига эълонларни мунтазам бериш юзасидан топшириқ берилди |
|
Кузатув кенгаши раиси ва аъзоларига ҳамда бошқарув органи раиси ва ходимларига рағбатлантириш тўловлари бўйича маълумотни жамиятнинг корпоратив веб сайтида эълон қилиш |
|
Бошқарув органига рағбатлантириш тўловлари юзасидан қарор қабул қилинган тақдирда, ушбу маълумотни жамиятнинг корпоратив веб сайтида эълон қилиш юклатилди |
|
Жамият ички назорат органи, ички аудит ходимлари жамиятнинг иқтисодий самардорлик кўрсатгичларини ҳар чоракда тахлил қилган жадвал кўринишидаги маълумотни кузатув кенгаши йиғилишларининг кун тартибига киритиши ва жамият веб-сайтига эълон бериши |
|
Бошқарув органига топшириқ берилди |
|
Жамият акцияларини РФБ «Тошкент» биржа котировкаси варағига киритиш ва биржа фондида муомала этилишини йулга қўйиш |
|
Кузатув кенгаши йиғилишларига жамият акцияларини РФБ «Тошкент» биржа котировкаси варағига киритиш масаласи киритилади. |
|
Жамият молиявий ҳолатини ижобий ривожлантириш, дебитор ва кредитор қарзларни қамайтириш вазифалари бўйича чора-тадбирлар кўриш |
|
Бошқарув органи томонидан жамиятнинг молиявий кўрсатгачларини тахлил этиш ва чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича мутасадди ходимларга топшириқ берилди |
|
|
|
|
|
“Каттақўрғонпахта тозалаш” акциядорлик жамияти
акциядорлари диққатига!
“Каттақўрғон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2020 йил “30” июнь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 1400 да Самарқанд вилояти, Каттакургон шахри, Т.Розиқов кўчаси, 2-уйда жойлашган “Каттақўрғон пахта тозалаш”акциядорлик жамиятимаъмурий биносинингмажлислар залида ўтказилади.
Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 1300 бошланади.
Жамиятнинг расмий веб-сайти:www. kattakurganptk.uz
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
- Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
- Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
- Жамият ижроия органи раҳбарининг 2019 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги жамият Бош директорининг ҳисоботини эшитиш.
- Жамият кузатув кенгашининг 2019 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
5. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.
- Жамиятнинг 2019 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотларининг хулосаларини тасдиқлаш.
-
Жамиятнинг 2019 йиллик ҳисоботини ва 2020 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2019 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.
- Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
- Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
- Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
12. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
15. Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
16. Жамиятда 2019 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
- аҳаллий ҳокимият ёки давлат бошқарув органлари балансига ўтказишни кўриб чиқиш.
- Жамиятбалансида мавжуд булган ва яроқсиз ҳолга келиб қолган трактор ва тиркамалар ҳамда бошқа транспорт воситаларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ва бухгалтерия ҳужжатларда тегишли ёзувларни киритиш.
19. Жамият томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ҳомийлик ва беғараз ёрдамларни тасдиқлаш ҳамда жамият харажатига олиб бориш.
20. Қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик (шу жумладан дивидендлардан) қарздорликларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатларда тегишли ёзувларни киритиш.
- Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон ва 2019 йил 18 мартдаги 230-сонли қарорларига асосан “Каттақўрғон пахта тозалаш” АЖ ҳамда пахта тайёрлаш масканларининг (қарорга киритилган Ёдгорхужа, Каттаминг, Кадан, Гулистон ва Ўзбекистон) бино-иншоотларини пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчиларига сотиш билан боғлиқ йирик битим тузиш тўғрисида.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2020 йил 08 июнь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2020 йил 24 июньҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома биланкелишлари шарт(жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).
Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Каттақўрғон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
“Каттақўрғон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддасига мувофиқ қуйидагиларни маълум қилади:
- овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар жамият томонидан йирик битим тузиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир;
- ўзларига тегишли акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади;
- ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилиши ҳамда мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият томонидан қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни жамият акциядорлари умумий йиғилиши томонидан белгиланган бозор нарҳида қайтариб сотиб олинади.
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри Т.Розиқов кўчаси, 2-уй, электрон почта:sam_pahta455@inbox.uz, тел.:(90)270-02-28.
2015 yil 1 yanvаrdаn bоshlаb hоzirgi vаqtgаchа jamiyat tоmоnidаn аksiyalаr sоtilmagan
Корпоратив бошқарув тизимини бахолаш бўйича
Х У Л О С А
Қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчиси Depozitariy «Samarqand Vaqt» MЧЖ томонидан Корпоратив бошқарув кодекси талабларига мувофиқ, “Kattaqo’rg’on paxta tozalash” АЖда 2017 йил 1 январдан 2018 йил 1 январгача бўлган даври бўйича корпоратив бошқарув тизимини мустақил бахолаш ўтказилди.
Бахолашни ўтказиш учун асос: “ Kattaqo’rg’on paxta tozalash” АЖ билан 2018 йил 20 июнь куни тузилган №019-сонли шартнома.
Бахоловчи ташкилот: Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази томонидан “Инвестиция маслахатчиси” сифатида фаолият кўрсатувчи Depozitariy «Samarqand Vaqt» МЧЖ. Лицензия №1242. Берилган санаси: 26.05.2014 йил. Мазкур ҳулоса объектив ва ҳолис ўтказилган баҳолаш асосида тузилди ва Самарқанд шахар Depozitariy «Samarqand Vaqt» МЧЖнинг қўшимча манфаат кўришини кўзламайди ҳамда акциядорлик жамияти билан мулкий муносабатлар орқали боғлик эмас.
Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларига кўра, “ Kattaqo’rg’on paxta tozalash” АЖ фаолияти самарадорлиги “аъло” деб эътироф этилади ва корпоратив бошқарув тизими даражасини баҳолашнинг якуний натижаси 639 балл (ёки фоиз шкаласи бўйича 53%) ни ташкил этади.
26.06.2018
“Каттақўрғон пахта тозалаш”акциядорлик жамияти балансидаги бино-иншоотлари ва бошқа асосий воситаларининг бозор баҳосини аниқлаш ҳамда баҳолаш ҳисоботларини экспертизадан ўтказиш мақсадида мустақил баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлабчиқаришини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Каттақўрғон пахта тозалаш” АЖга қарашли пахта тозалаш корхонаси, “Кадан”, “Каттаминг”, “Гулистон”, “Узбекистон” ва “Ёдгорхужа” пахта қабул қилиш масканларининг бино-иншоотлари ҳамда бошқа асосий воситаларини баҳолаш ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизаданўтказишучун баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилинади.
«Каттақўрғон пахта тозалаш» АЖ устав фондида давлат улуши мавжуд эмас.
Танловда иштирок этиш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар жамиятга қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:
- Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянусхаси;
- Ташкилот устави (барча ўзгартириш ва қўшимчалар билан)нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полиси нусхаси;
- Баҳолаш ҳамда экспертиза ишининг бажарилиш муддати ва хизмат хақи миқдори кўрсатилган тижорат таклифи;
- Лицензияловчи орган томонидан берилган баҳолаш ташкилоти раҳбари ва баҳоловчиларнинг малака сертификатинусхаси.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар нусхалари тикилган ҳолда ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.
Тижорат таклифларини 2018 йил 17 декабрь соат 16:00га қадар қуйидаги манзилга юборишингиз сўралади: Ўзбекистон Республикаси, 140800, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шахри , Т.Розиков кучаси 2 уй.
Маълумот учун телефонлар:(66) 455 42 68, факс: (66) 455 42 68
Эълон жойлаштирилган сана:2019 йил 11 январь.
“КАТТАҚЎРҒОН ПАХТА ТОЗАЛАШ” АЖ
АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!
ХУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан 2014-йил 6 майда қабул қилинган “Акциядорлдик жамиятлари ва Акциядорларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисида” ги қонун талабларини бажариш мақсадида , сиздан ўзингизга тегишли бўлган Биометрик паспортингиз хамда Солиқ инспекцияси томонидан берилган СТИР гувохномангиз (ксеро нусзалари) ни Жамиятнинг маъмурий биноси, Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлимига топширишингизни сўраймиз.
Маълумот учун
Тел: 94-181-82-28
«Каттақўрғон пахта тозалаш» акциядорлик жамияти Ички аудит хизматига
ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловда иштирок этувчилар жамиятга қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:
- Ўзбекистон Аудиторлар палатаси сертификати
- Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси сертификати
- Олий маълумот
- Бухгалтерия ва аудиторлик малакага эга бўлиши.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар нусхаларини тўлиқ бўлиши шарт.
Тижорат таклифларини 2019 йил 09 март соат 16:00 га қадар қуйидаги манзилга юборишингиз сўралади: Ўзбекистон Республикаси, 140800, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шахри , Т.Розиков кучаси 2 уй.
-
Акциядорларга ЭЪЛОН 2022 йил (0.00 Мб)
-
Акциядорлар умумий йиғилиши 28.01.2022 (0.00 Мб)
-
Auditga e'lon (0.00 Мб)
-
(0.00 Мб)
-
РИОЯ ҚИЛ ЁКИ ТУШУНТИР (0.00 Мб)
-
(0.00 Мб)
-
Акциядорлар умумий йигилиши 2017 якуни (0.00 Мб)
-
(0.00 Мб)
-
Корпоратив_бошқарув_тизимини_баҳолаш (0.00 Мб)
-
КУН ТАРТИБИ 2017 йил ЯКУНИ БУЙИЧА (0.00 Мб)
-
(0.00 Мб)
“Каттақўрғон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти
акциядорлари диққатига!
“Каттақўрғон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2022 йил “25” июнь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 14:00да Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шахар, Т.Розиков кўчаси, 2 уйда жойлашган “Каттақўрғон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.
Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 13:00 бошланади.
Жамиятнинг расмий веб-сайти:kattakurganptk.uz
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
1. Умумий йиғилишининг регламенти ва саноқ комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш.
2. Жамиятда 2021 йил якуни ва бизнес-режа кўрсатқичларини бажарилиши бўйича жамият бош директори ҳисоботини тасдиқлаш.
3.Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.
4. Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.
5. Жамият кузатув кенгашининг 2021 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
6. Жамият ташқи аудиторининг 2021 йил молия-хужалик якуни бўйича хулосасини тасдиқлаш.
7. Жамиятнинг ўтган йиллар тақсимланмасдан қолган ва 2021 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
8. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.
9. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
10. Жамиятнинг 2022 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
11. Жамият Низомига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
12. Жамият ташкилий тузулмасини тасдиқлаш.
13. Жамиятянги таҳрирдаги «Устави» ни ва “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги низомини тасдиқлаш.
14. Қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатларига тегишли ёзувларни киритиш.
15. Жамият томонидан “E-auksion” электрон савдо платформаларига савдога чиқарилган ва муддатида сотилмаган жамият активлари қийматини белгиланган тартибда босқичма-босқич тушириш масаласини кўриб чиқиш.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2022 йил 1 июнь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2022 йил 21 июнь ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома биланкелишлари шарт(жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).
Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Каттақўрғон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шахар, Т.Розиков кўчаси, 2 уй, электрон почта:sampaxta455@inbox.uz тел.:(94)181-82-28.
Корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни амалга ошириш бўйича мустақил ташкилотни танлаш учун
ЭЪЛОН
«Каттақўрғон пахта тозалаш» АЖ 2019 йил якунига кўра, жамият корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни амалга ошириш бўйича мустақил ташкилотни танлаш юзасидан танлов эълон қилади.
Танловда штатида қуйидаги мутахассислари бўлган мустақил баҳолаш ташкилоти иштирок этиши мумкин:
-корпоратив бошқарув соҳасида ишлаш тажрибасига эга;
-корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг қимматли қоғозлар бозори учун мутахассислар ва корпоратив бошқарувчиларни тайёрлаш бўйича сертификати (аттестати)га эга.
Тижорат таклифларини Самарканд вилояти, Каттақўрғон шахри Т.Розиқов кўчаси, 2 уйга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиш керак:
-мустақил баҳолаш ташкилоти тўғрисида қисқача маълумот;
-баҳолашни амалга оширадиган асосий экспертларнинг малакаси тўғрисида маълумотлари;
-тақдим этиладиган хизматларнинг тартиби, муддатлари ва нархи.
Танловга ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги муддати мазкур эълон нашр этилган кундан бошлаб 5 кун.
Қайд этилган муддатдан кейин тақдим қилинган ҳужжатлар кўриб чиқилмайди.