Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A
Сайтнинг тўлиқ талқини
  • Бош саҳифа
  • Сайт харитаси
  • Мобил талқин
  • Заиф кўрувчилар учун
  • Тизимга кириш
Уз En Ru

“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти

“Каттақўрғон пахта тозалаш”

Акциядорлик жамияти

  • Гимн

  • Флаг

  • Герб

Ишонч телефонлари

(+99866) 455 42 68
(+99866) 455 42 68
Меню
  • Биз ҳақимизда
    • Қабул кунлари
    • Бўш иш ўринлари
    • Раҳбарият
    • Сертификат ва лицензиялар
    • Меъёрий ҳужжатлар
    • Жамият фаолияти
    • Тузилма
    • Тарих
    • Таркибий булинмалари, филиаллари, ваколатхоналари, щуъба ва тобе хужалик жамиятларининг номи, уларнинг почта ва электрон манзиллари
    • Жамият ёки унинг бошкарув органлари томонидан тузилган коллегиал ва маслахат органлари
    • Жамият томонидан утказиладиган оммавий тадбирлар
    • Товарларни етказиб бериш (ишларини бажариш, химатлар курсатиш)
  • Алоқалар
  • ОАВ хизматлар
    • ОАВ биз ҳақиммизда
    • Медиакутубхона
      • Видео материаллар
      • Фотогалерея
    • Янгиликлар архиви
    • Пресс-релизлар
    • Янгиликлар
  • Интерактив хизматлар
    • Фуқаролар мурожати
    • Кўп бериладиган саволлар
    • Ишонч телефонлари
  • Корпоратив бошқарув
    • Акциядорларга ЭЪЛОН
      • Акциядорланинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши тўғрисида эълон
      • Акцияларни харид қилиш
      • Дивидендлар тўлови хақида маълумот
    • Ички ҳужжатлар
      • Ижроия органини конкурс асосида танлаш тартиби
      • Ички аудит хизмати тўғрисидаги низом
      • Ижроия органи тўғрисидаги низом
      • Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низом
      • Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом
      • Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги низом
      • Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида харакат қилиш тартиб тўғрисидаги низом
      • Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низом
      • Ички назорат тўғрисидаги низом
      • Ахборот сиёсати ҳақида низом
      • Корпоратив бошқарув Кодекси
      • Жамият Устави
    • Ахборотни ошкор этиш
      • Жамиятнинг ривожлантириш стратегияси
      • Аудиторлик хулосаси
      • Акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмаси
      • Афилланган шахслар рўйхати
      • Эмиссия рисолалари ва қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарорлар
      • Жамиятнинг бизнес-режаси
      • Молиявий ҳисоботлар
        • Бизнес-режа курсаткичлари тахлили
        • Чораклик ҳисобот
        • Йиллик ҳисобот
      • Муҳим фактлар
    • Бошқарув органи
      • Миноритар акциядорлар қўмитаси
      • Ички аудит хизмати
      • Ижроия органи
      • Тафтиш комиссияси
      • Кузатув Кенгаши
    • Овоз бериш якунлари
    • Ривожлантириш динамикаси
  • Ишлаб чиқариш
    • Пахта хом ашёси
    • Технологик жараён
    • Тайёр маҳсулотлар

Акциядорларга ЭЪЛОН

 

Вақтни бой берманг, ҳурматли Акциядорлар!

 

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 январдаги ПҚ-90-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялар бўйича ҳисобланган дивидендлар тарзидаги даромадлари даромад солиғидан озод қилиниши белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахсларнинг акциялар бўйича ҳисобланган дивидендлар тарзидаги даромадларига Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган юридик шахслар сингари фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 42-моддасига асосан Акциядор ўзига оид паспорт маълумотларидаги ўзгаришлар ҳақида хизмат кўрсатувчи Депозитарийга (Инвестиция воситачисига) ўз вақтида хабар бериши шарт. Depozitariy “Samarqand Vaqt” МЧЖга қуйидаги ҳужжатларни:

           жисмоний шахслар учун шахсини тасдиқловчи ҳужжат - паспорти ва солиқ тўловчининг идентификация рақами тўғрисидаги нусхалари (ИНН), телефон рақами, электрон почта манзили, банк реквизитлари, шу жумладан пластик карта маълумотлари кўрсатилган ҳамда имзоланган анкеталарни;

         юридик шахслар учун - юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтган Гувохномаси, Устави, таъсис ҳужжатлари, солиқ тўловчининг идентификация рақами ва КТУТ коди (резидент учун), унинг жойлашган ери (почта манзили), банк реквизитлари, телефон рақами ва электрон почта манзили кўрсатилган ҳамда имзо ва мухри қўйилган анкеталарни тақдим этилишини сўрайди.

            Акциядорлар ўзига тегишли бўлган акцияларнинг бугунги кундаги аниқ қиймати ва сони бўйича депо ҳисоб варағидан кўчирма нусхасини бепул олиши мумкин.

           Ҳурматли акциядорлар, ушбу маъумотлар юзасидан акциядорлик жамияти жойлашган манзилга ҳам мурожаат этишингиз ва ҳужжатларни тақдим этишингиз лозим.

 Барча маълумотлар электрон кўринишида ҳам қабул қилинади. 

Манзил: Самарқанд шаҳар Кўксарой майдони 1А, 8-қават. (ориентир вилоят ҳокимлиги) мурожаат учун тел: 66-233-93-66, +99891-535-54-99, +99891-527-02-49;

 e-mail: sаmarqandvaqt@mail.ru

“Қимматли қоғозлар эгаларининг реестри тўғрисида”ги Низомнинг 70-бандига асосан, агар қимматли қоғозлар эгаси ўзининг анкета маълумотларини ўзгарганлиги тўғрисида ва бу ҳақда ўз вақтида тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаган бўлса, унинг реестрдаги анкета маълумотлари аниқлигига Инвестиция воситачиси жавобгар бўлмайди.

(мурожаат учун тел: (366)2377338, (366)2377569, e-mail: sаmarqandvaqt@mail.ru.)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  • Акциядорларга ЭЪЛОН (0.00 Мб)

Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йигилиши

“Каттақўрғонпахта тозалаш” акциядорлик жамияти

акциядорлари диққатига!

 

“Каттақўрғон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2021 йил “30” июн куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 09 30 да Самарқанд вилояти, Каттакургон шахри, Т.Розиқов кўчаси, 2-уйда жойлашган “Каттақўрғон пахта тозалаш”акциядорлик жамиятимаъмурий биносинингмажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 09 00 бошланади.

Жамиятнинг расмий веб-сайти:www.kattakurganptk.uz

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

  1.  Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

        3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон ва 2019 йил 18 мартдаги 230-сонли қарорларига   асосан “Каттақўрғон пахта тозалаш” АЖ ҳамда пахта тайёрлаш масканларининг (қарорга киритилган Ёдгорхужа, Каттаминг, Кадан, Гулистон ва Ўзбекистон) бино-иншоотларини “Каттақўрғон кластер” МЧЖга баҳоланган қийматда сотиш билан боғлиқ бўлган йирик битим тузишни тасдиқлаш.

  1. “Каттақўрғон пахта тозалаш” АЖ ҳамда пахта тайёрлаш масканлари асбоб-ускуналарини баҳоланган қийматда сотиш билан боғлиқ бўлган йирик битим тузишни тасдиқлаш.
  2. Жамият устав жамғармасига чиқарилган 1 (бир) дона  акциясининг бозор қийматини тасдиқлаш.
  3. Акциядорлар ўзларига тегишли акцияларни жамият томонидан бозор қиймати бўйича қайтариб сотиб олиш тартибини белгилаш.

 

  Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш учун 2021 йил 21 январ ҳолатига акциядорлар реестри шакллантирилади.

Акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) билан жамият биносида танишиб чиқишлари мумкин.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2021 йил 26 январ  куни соат  9-00дан 10-00га қадар давом этади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун унинг раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган ҳолда берилади.)

Жамиятнинг электрон почта манзили: : www.kattakurganptk.uz

Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан   "Каттақўрғон пахта тозалаш" акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

 

ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРНИ ЎЗЛАРИГА ТЕГИШЛИ АКЦИЯЛАРНИНГ ЖАМИЯТ ТОМОНИДАН ҚАЙТАРИБ СОТИБ ОЛИНИШИНИ ТАЛАБ ҚИЛИШ ҲУҚУҚИ МАВЖУДЛИГИ ТЎҒРИСИДА ХАБАРНОМА

Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни 40-моддасига мувофиқ овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар ушбу Қонун 84-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим (бундан буён матнда йирик битим деб юритилади) тузиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.

Ўзларига тегишли акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати овоз бериш натижасида ушбу Қонунга мувофиқ акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келиши мумкин бўлган масалалар кун тартибига киритилган акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.

Акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари жамият (Индекс 140800, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти, Каттакургон шахри, Т.Розиқов кўчаси, 2-уйда) манзилига акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан  ўттиз  кундан кечиктирмай тақдим этилиши керак. Мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида қайтариб сотиб олади.

Акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги ёзма талабида акциядорнинг яшаш жойи (юридик шаслар учун - жойлашган ери) ва унинг қайтариб сотиб олинишини талаб қилаётган акциялар сони кўрсатилган маълумотлар бўлиши керак.

Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олишга йўналтириладиган маблағларнинг умумий суммаси акциядорларда ўзларига қарашли акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келишига сабаб бўлган қарор қабул қилинган санадаги жамият соф активлари қийматининг ўн фоизи миқдорида амалга оширилади. Қайтариб сотиб олиш талаби қўйилган акцияларнинг умумий сони белгиланган чеклов инобатга олинган ҳолда жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши мумкин бўлган акциялар сонидан ошиб кетган тақдирда, акциялар акциядорлардан қўйилган талабларга мутаносиб равишда қайтариб сотиб олинади.

Жамият устав жамғармасига чиқарилган 1(бир) дона акция учун  акцияларнинг бозор қиймати  50 781 (эллик минг етти юз саксон бир) сўм миқдорида мустақил баҳоловчи ташкилот “SOFT ESTIMATION” МЧЖ томонидан бахоланган.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Т.Розиқов кўчаси, 2-уй, электрон почта:sam_pahta455@inbox.uz, тел.:(90)270-02-28.

 

2019 йил - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили

Бошқарув раисининг
виртуал қобулхонаси
Шикоятлар мавжудми?
Онлайн тарзда юборинг
Онлайн калькулятор Меъёрий ҳужжатлар Бўш иш ўринлари Қабул кунлари

Эълон

XII Ҳалқаро Ўзбек пахта ва Тўқимачилик ярмаркаси

Онлайн калькулятор

Натижа

Кондиция вазни (кг):

Ортиқча намлик учун 0,5 фоизлик чегирма (сўм):

Қуритиш қиймати (сўм):

Тозалаш қиймати (сўм):

Уруғлик пахта учун устама (сўм):

Терим пули (сўм):

Пахтанинг 90 % қиймати (сўм):

Пахтанинг 100 % қиймати (сўм):

Орқага

Сўровнома

Сайтни янги дизайни ёқдими?
Натижалар
Натижалар

Самарканда об-ҳаво

Янгиликларга обуна бўлиш

Email манзилингизни киритган ҳолда янгиликлар ва маслаҳатларни тўғридан-тўғри элетрон почтангиз орқали қабул қилиб олинг:

“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти

“Каттақўрғон пахта тозалаш”

Акциядорлик жамияти

2025 © Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

(0-366)455-42-68

info@kattakurganptk.uz
https://kattakurganptk.uz/

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани,
Каттақўрғон шаҳар

  • Сайтнинг янгиланган санаси: 18.03.2019, 23:12

Матнда хатоликни курдингизми?

Сичқонча билан белгиланг ва Ctrl + Enter босинг

Сайт яратувчиси: Online Service Group

Сайтни янги дизайни ёқдими?

Зўр
18
Яхши
6
Қониқарли
1
Ёмон
1

Тизимга кириш

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech